Обамеянг Франция чемпионатига йўл олиш арафасида

"Челси" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиришга яқин турибди. 

Маълум бўлишича, габонлик ҳужумчи "Марсель" билан 2 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Бироқ "аристократлар" Обамеянг трансферидан камида 12 миллион евро ишлаб олмоқчи. Сабаби, клуб уни "Барселона"дан деярли шу суммага сотиб олганди. 

Қайд этиш лозим, Лондон клуби учун ушбу трансфер омадсиз бўлди. Обамеянг "Челси" сафида ўтган мавсум Премьер-лиганинг 15 учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!