Обамеянг: “Реал”нинг таклифини кутяпман
Ads

Дордмунднинг “Боруссия” клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг ПСЖ билан музокаралар олиб бораётганлигини тасдиқлади. Бироқ, габонлик ҳужумчи “Реал” таклифини кутаётганлигини айтиб ўтди.

“Ҳақиқатдан ҳам ПСЖ билан музокаралар олиб бораётганим рост. Бироқ, мен келажакда тўп суришни истаган “Реал” таклиф билан чиқмаяпти. Мен “галлактикослар”да ўйнашни истаяман”, - дейди Обамеянг beIN Sport телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи ушбу мавсум Бундеслиганинг 13та учрашувида иштирок этган ва ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйишга эришган.