Обамеянг яна "Барса"га қайтишни хоҳлайди, бироқ...

Габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг ҳали ҳам 2022 йилнинг биринчи ярмида ўйнаган каталониялик "Барселона" клубидан таклиф олишга умид қилмоқда. Бироқ, Sport Zone хабарига кўра, Обамеянг узоқ кута олмайди. Чунки уни Саудия Арабистонига чорлашмоқда.

Айтиш керакки, Обамеянг "Челси"нинг режаларига умуман кирмайди. Боиси Лондон клуби раҳбарияти таркибни тўлиқ янгилашни бошлади ва уе ҳатто ўтган мавсумда муваффақиятли иштирок этган ўйинчилар учун ҳам жой топилмаслиги мумкин.

Нашрнинг ёзишича, Обамеянг “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес билан доимий алоқада.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!