
Обамейянг голини нега бундай нишонлади? (фото)
“Боруссия Д” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг “Бавария” билан ўйинда урган голини нима учун бу тарзда нишонлаганини тушунтирди.
– Меннинг франциялик энг яхши рэпер дўстим стадионда эди. У “отжимания” ҳақида қўшиқ ёзган эди ва мен ҳам айнан шу сабаб голимни шу тарзда нишонладим. Ростини айтсам, у “Бавария” клуби мухлиси ва Франк Рибери билан ҳам дўст тутинган. Шундай экан мен унга ўйиндан сўнг “Боруссия Д” мухлисига айланишини айтгандим, – дейди футболчи клуб расмий сайтига берган интервюсида
Фикрлар