Облак "Атлетико" тарихига кириши мумкин
"Атлетик" устидан "қуруқ" ғалаба Ян Облак учун клуб рекордини такрорлаш имкониятини берди.
Мадридликлар собиқ дарвозабони Абел Ресино Ла Лигада 65 маротаба ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган. Ян Облак ҳам кечаги ўйиндан сўнг мана шу маррага етиб келди.
Чемпионатдаги яна бир қуруқ ўйиндан сўнг Облак учун "Атлетико" таркибида Испания чемпионатида энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон сифатида қайд этилади.
Ресино ўз рекорди учун 243 та ўйин ўтказган бўлса, Облак учун эса 163 та ўйин етарли бўлди.
Фикрлар