Облак “Челси” таклифини қабул қилдими?

“Атлетико” дарвозабони Ян Облак “Челси” томонидан ўзига бўлаётган қизиқишларга муносабатини билдирди.

- Ҳозир турли миш-мишларни муҳокама қиладиган пайт эмас. Олдимизда “Лейпциг” жамоасига қарши Чемпионлар лигасининг муҳим учрашуви бор.  Мен мавсумдаги иштироким ва келажагим ҳақида барча ўйинлар якунланганидан кейин хотиржам фикр юритаман ва бир қарорга келаман, - деди Облак.

Испания чемпионатининг якунланган мавсумида 38 та учрашувда 24 та гол ўтказиб, 17 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган словениялик дарвозабоннинг жамоа билан яна уч йиллик шартномаси бор.

“Атлетико” Облакни 120 миллион евродан арзонга қўйиб юбормаслигини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!