Облак ПСЖнинг асосий трансфер нишонига айланди

ПСЖ клуби “Атлетико” дарвозабони Ян Облакни сотиб олишга яна бир бор уруниб кўрмоқчи.

Marca нашрининг хабар беришича парижликлар президенти Носир Ал-Хелайфи 26 ёшли словениялик дарвозабонни клубнинг мавсумлар оралиғидаги асосий трансфер мақсади деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтиш лозимки ПСЖ ўтган ёз ҳам Облакни сотиб олишга ҳаракат қилган, бироқ, уларнинг бу борадаги урунишлари муваффақиятсиз якунланган эди.

Маълумот учун, Облак жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди. Унинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!