“Обод” янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда

Тошкентнинг “Обод” жамоаси кеча янги мавсумга тайёргарликларни бошлаган эди. 28 декабрга қадар давом этадиган машғулотларда асосан тикланишга эътибор қаратилмоқда.

Кеча бўлиб ўтган илк машғулотларда 25 нафар футболчи иштирок этган. Таркибда бир қатор янги ўйинчилар ҳам бор, бироқ улар ҳақида ҳозирча маълумотлар ошкор қилинмаяпти. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилган.

Шунингдек, таркибга ўринбосарлар сафидан бир неча иқтидорли футболчилар ҳам жалб қилинган. Ҳозирча жамоани ҳеч ким расман тарк этгани йўқ. Фақатгина якунланган мавсумни ижара асосида “Обод”да ўтказган футболчилар ҳуқуқий жиҳатдан тегишли бўлган клубларига қайтиб кетишган.

Машғулотлар "Ёшлик" стадионининг "тренажер" залида ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!