ОЧЛ 2 даги рақиблар "Андижон" ҳақида нима дейишмоқда?

  • 16 Aug 15:07
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ОЧЛ 2 гуруҳ босқичига қуръа ташланганидан сўнг рақибларнинг бу борадаги фикрларини билиш ҳам қизиқ эди. Шу мақсадда “Андижон” матбуот хизмати Баҳрайннинг “Ал Халдия” клуби расмий вакили Жума Ал Маҳмид ва Қатаринг "Ал-Аҳли" жамоаси медиа офицери Ийса Малки билан суҳбатлашди.

Tecno

Жума Ал Маҳмид:

- Қуръа ҳақида нима дея оласиз?

- Авваламбор Малайзиядаги қуръа маросимида бўлиб турганимдан мамнунман. Шу билан бирга ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Қуръага келадиган бўлсак, адолатли бўлди. Гуруҳда барча жамоалар тенг кучга эга. Кўп жамоалар яхши тайёргарликка эга. Чунки улар шу босқичга етиб келишган. Умид қиламанки, яхши футбол кўрамиз.

- Бунгача “Андижон” клуби ҳақида нималарни биласиз?

- Ўзбекистон футболи ҳақида гапирганда кўп баҳрайнликлар бу борада турли хил хотираларга эга. Айниқса, 2004 йилги Осиё Кубогини айтиш мумкин. Ўзбекистон термасини ютиб ярим финалга чиққанмиз. Шунингдек, Ўзбекистон ажойиб мамлакат, меҳмондўстлиги билан ҳам танилган. Шунинг учун Худо хоҳласа, Ўзбекистонда бўлиш жуда ёқимли. Қолаверса, Ўзбекистон клублари ҳақида кўпроқ билиб борамиз.

- Қуръада сиз ўйлаган рақиблар дуч келдими?

- Тўғрисини айтганда, мен бирорта жамоа номини топиш ҳақида ўйламагандим. Шунчаки, қуръадан баҳраманд бўлишни ўйладим. Чунки бу тадбирда бир-биримиз ҳақимизда кўпроқ ўрганамиз.   

Ийса Малки:

- “В” гуруҳи хусусида фикрингизни билмоқчиман.

- Қуръа натижаси адолатли бўлди, ҳаммаси яхши. Бизга яхши жамоалар тушди. Ўйинларни интиқлик билан кутиб қоламиз. Худо хоҳласа, биз шу ерда бўламиз.

- Гуруҳда Марказий Осиёдан иккита жамоа.”Андижон” ва футболимиз ҳақида фикрингиз қандай?

- Бизда ўзбек жамоалари ҳақида айтарли тасаввур йўқ. Чунки биз биринчи марта ОЧЛда қатнашяпмиз. Қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Ўзбекистонга биринчи марта ташриф буюрамиз. Кўрамиз, бизнинг клуб гуруҳдан чиқадими? Мен сизларни жамоангиз ҳақида биринчи марта эшитяпман, Худо хоҳласа, бу яхши клуб.

- Гуруҳда асосий фаворит ким?

- Менда жамоалар ҳақида ҳеч қандай таассурот йўқ. Илгари бу жамоаларга қарама-қарши келмаганмиз. Балки Баҳрайн клуби билан тўқнаш келгандирмиз. Билишимча, яхшигина тўқнашув бўлади. Ўйин саналарини аниқ билганимиздан кейин жамоамизни тайёрлаймиз.

Comments

You must be logged in to commet!