ОЧЛ-2023. "Навбаҳор" ва ОКМК плей-офф ўйинларини қачон ўтказишлари маълум бўлди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Чемпионлар лигаси саралаш босқичи ўйинлари тақвимини эълон қилди. Энди фақатгина иштирокчи клублар ўз ўйинларини ўтказадиган стадионларни аниқлаб, учрашув вақтларини белгилаш қолди холос.

Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида маълум қилишича, саралашда қатнашувчи мамлакатимизнинг икки клуби  - ОКМК ҳамда “Навбаҳор” катта эҳтимол билан плей-офф ўйинларини 22 август куни Қатарда тахминан бир вақтда ўтказади. Аммо жамоалар турли стадионларда ўйин ўтказишади. ОКМК иштирокидаги ўйин “Ат-Тумам”да, “Навбаҳор” иштирокидаги баҳс эса “Ал-Жануб” стадионида бўлиб ўтади. Демак, Қатарда истиқомат қилувчи ўзбекистонликлар қайси ўйинга боришни танлашлари керак бўлади. Тўғри, стадионлар ўртасидаги масофа бор-йўғи 10 километрни ташкил қилажи, шунинг учун хоҳловчилр ҳар бир учрашувни биттадан бўлимини томоша қилиш мумкин.

88_2

Эслатиб ўтамиз, ОКМК саралашни эртароқ бошлайди. Олмалиқликлар Қатар жамоасига қарши баҳсда иштирок этиш учун дастлаб 15 август куни Тошкентда Уммоннинг “Ал-Сиб” клубини мағлубиятга учратишлари лозим. “Навбаҳор”ни эса Қатарда “Ал-Вакра” жамоасига қарши баҳс кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!