ОЧЛ. Бугун "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўйнайди
Бугундан Осиё чемпионлар лигаси 2-тур учрашувлари давом эттирилади. Кеча юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Насаф" ва ОКМК ўйнаган бўлса, бугун "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўз беллашувларини ўтказади.
Дастлаб, "Навбаҳор" Наманганда Ҳиндистоннинг "Мумбай Митй" клубини қабул қилса, кейин "Пахтакор" Саудия Арабистонида "Ал Файха" билан куч синашади. Намангандаги беллашув 19:00га белгиланган. Риёддаги баҳс 21:00да старт олади.
Дастлабки тур Самвел Бабаян жамоаси сафарда "Ал-Ҳилол" билан 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекканди. Максим Шацких шогирдлари эса "Ал Айн"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.
Фикрлар