ОЧЛ. Жепаров жамоасининг чорак финалга чиқишига катта ҳисса қўшди

Бугун ОЧЛда 1/8 финал босқичи  жавоб баҳслари давом  эттирилди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган Теҳроннинг “Истиқлол” клуби ўз майдонида “Зоб Аҳан”ни  қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Маме Тиам ушбу ўйинда хет-трик қайд этди. Эътиборлиси, сенегаллик ҳужумчи томонидан киритилган учинчи голга айнан ҳамюртимиз ассистентлик қилди ва амалда айнан ушбу гол “Истиқлол”ни чорак финалга олиб чиқди. Жепаров тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Эслатиб ўтамиз,  Исфаҳонда кечган дастлабки беллашувда “Зоб Аҳан” 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган эди.

ОЧЛ. 1/8 финал. Жавоб баҳси

“Истиқлол” (Эрон) – “Зоб Аҳан” (Эрон) 3:1

Голлар: Тиам (11, 41, 64) – Ҳададифар (65)

Биринчи ўйин – 0:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!