ОЧЛ. Легионерларимиз ҳаракат қилаётган клублар қайси гуруҳлардан жой олди? (фото)
Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси жорий мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Легионерларимиз ҳаракат қилаётган клубларнинг рақиблари билан танишинг. Азиз Ғаниев тўп тепаётган "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси "C" квартетидан ўрин олган бўлиб, уларга Эроннинг "Фулад", Туркманистоннинг "Аҳал" ҳамда Қатарнинг "Ал-Гарафа" клублари рақиблик қилади.
Отабек Шукуровнинг "Шаржа"си ўз юришини плей-оффдан бошлайди. Улар Ироқнинг "Ал-Завра" жамоасини мағлуб эта олса, "A" квартетида "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Ал-Райян" (Қатар) ва "Истиқлол" (Тожикистон) билан куч синашади.
Фикрлар