ОЧЛ. “Локомотив” учун имконият сақлаб қолинди, “Ал Ваҳда” ғалаба қозонди
Ads

Бугун ОЧЛда 4-тур ўйинлари старт олди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоасини қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва гуруҳ босқичидан чиқиш учун имкониятини кескин камайтириб юборди.

Бироқ гуруҳнинг иккинчи ўйинда БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси ўз уйида Эроннинг “Зоб Аҳан”ини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу ғалаба амалда “темирйўлчилар” учун плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолиш имконини берди. Фақатгина “Локо” футболчилари келгуси турларда максимал даражада ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишлари талаб этилади.

ОЧЛ. 4-тур

“Ал Ваҳда” (БАА) – “Зоб Аҳан” (Эрон) 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: Таглиабуэ (45), Батна (57), Муҳаммад Ал Акбари (65).