ОЧЛ. "Насаф" бугун "Шаржа"дан сафардаги мағлубият учун реванш олишга уриниб кўради

Бугун Осиё чемпионлар лигасида 4-тур учрашувлари старт олади. Кун доирасида учта жамоамиз ўз ўйинини ўтказиши кўзда тутилган. 

Дастлаб, Қаршида "Насаф" Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа" жамоасини қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. 

Учрашувни "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. Шунингдек, телеграмдаги "SPORTS.uz Gollar" каналимиз орқали ҳам ўйин трансляциясини кузатиш имконига эгасиз. 

Маълумот ўрнида, ҳозирга келиб "Насаф" ўз гуруҳида 2-поғонани банд этиб турибди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3 та ўйинда 6 очко тўплашга муваффақ бўлган. 

ochl_standings_b

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
06/11/2023 18:12
Насафга омад. Олға йигитлар.