ОЧЛ. "Насаф" чорак финалга чиқди!
Аёллар ўртасида Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ўз ниҳоясига етди. "Б" гуруҳидан жой олган "Насаф" ("Севинч") 2-ўринни эгаллаб, чорак финал йўлланмасига эга чиқди.
Жамоа 3 тур давомида 1 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият қайд этди ва 4 очко жамғарди. Ушбу гуруҳни пешқадам сифатида эса Хитойнинг "Вуҳан" клуби якунлади.
"Б" гуруҳидаги якуний ҳолат:
1. "Вуҳан" — 3 ўйин, 7 очко
2. "Насаф" — 3 ўйин, 4 очко
3. "Ист Бенгал" — 3 ўйин, 3 очко
4. "Бам Хатун" — 3 ўйин, 3 очко



Фикрлар