ОЧЛ. "Насаф" жорий мусобақадаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди, Амонов пенальтидан фойдалана олмади
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган "Шаржа" - "Насаф" учрашуви якунига етди. Афсуски, унда ҳамюртларимиз 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Майдон эгалари сафида голга Каио Фернандеш муаллифлик қилди. Азиз Амонов эса ўйин сўнггида пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Шу тариқа, "Шаржа" очколари сонини 7 тага етказиб, гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди. "Аждарлар" ҳисобида 6 очко мавжуд ва улар 2-поғонадан жой олган.
Фикрлар