ОЧЛ. "Навбаҳор" - "Ал-Ҳилол": Жамоалар қандай либосда ҳаракатланиши маълум (Фото)
Эртага ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида "Навбаҳор" Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига қарши баҳс олиб боради.
Бугун мазкур ўйин олдидан учрашувнинг ташкилий масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда бўлажак беллашув масъуллари, ҳар икки иштирокчи жамоалар, “Марказий” стадион вакиллари, Наманган вилояти тартибни сақлаш идоралари ҳамда тиббиёт соҳаси масъуллари иштирок этишди.
Йиғилишда учрашув комиссари Ноҳ Жинкеун ва ўйин назоратчиси Муҳаммад Басел Ал Ҳажжарлар учрашувнинг ташкилий жиҳатлари юзасидан барча зарур маълумотларни тақдим этишди.
Шунингдек, эртанги учрашувда жамоалар қандай рангдаги либосларда майдонга чиқиши ҳам аниқлаб олинди. Унга кўра, “Навбаҳор” эртага тўлиқ оқ рангли либосда майдонга чиқади. Саудиялик футболчилар эса кўк рангдаги формада ҳаракат қилишади.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Ал-Ҳилол” учрашуви 28 ноябрь куни соат 21:00 да Намангандаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар