ОЧЛ. Отабек Шукуров жамоаси Муҳаммад Исаев жамоасини мағлуб этди

Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Шаржа" - "Истиқлол" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда номинал мезбонлар йирик 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб 29-дақиқада Манучехр Жалилов тожикистонлик қўшниларимизнинг ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминлаганди. Бироқ 54-дақиқада Кайо Фернандес мувозанатни тиклади. Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас БАА клуби Бернард Дуартенинг голи эвазига ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйди. 

Шу тариқа, "Шаржа"нинг очколари сони 3 тага етди. "Истиқлол" ҳали очко қўлга кирита олмади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!