ОЧЛ. "Пахтакор" футболчиларининг кечаги ўйини қандай баҳоланди?
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ 5-туридан ўрин олган баҳсда Эроннинг "Сепахон" клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, "шерлар" ОЧЛдаги юришини гуруҳ босқичининг ўзидаёқ тўхтатишга мажбур бўлди.
Статистик маълумотлар билан шуғулланувчи машҳур "SofaScore" нашри ўйиндан сўнг ҳар иккала клуб футболчиларини баҳолаб чиқди. Унга кўра, Эрон клуби ҳужумчиси Шаҳбоззода энг юқори 8.4 баллга лойиқ кўрилди.
Қуйида бошқа ўйинчиларга қўйилган баллар билан ҳам танишиб чиқишингиз мумкин.
Фикрлар