ОЧЛ. "Пахтакор" иккинчи ўйинда ҳам очко йўқотди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Эйр Форс" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Учрашувда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилди. Жамоалар қанча ҳаракат қилишмасин дарвозага йўл топа билишмади.

Мазкур дурангдан сўнг "шерлар" очколар сонини 2тага етказиб олган бўлса, "Эйр Форс" ўзи учун илк очкони ишлаб олди. 

"Пахтакор"нинг 3-тур доирасидаги учрашуви 20-апрель куни "Шаржа"га қарши ўтказилади.

  • 90+3'

    Баҳс якунланди. "Шерлар" иккинчи турда ҳам дуранг қайд этди

  • 90+3'

    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 90'

    "Пахтакор"да Сайфиев ўрнига Аъзамов туширилди

  • 86'

    "Пахтакор" гол уриш учун олдинга ўтмоқда

  • 83'

    ВУУУУҲ! Черанда навбатдаги вазият. Драганнинг зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни қайтарди

  • 82'

    "Эйр Форс"дан Майзам Жаббор огоҳлантирилди

  • 79'

    "Эйр Форс"да Луай Алани ўрнига Ҳаммади Аҳмад, Каррар Набил ўрнига Али Муҳсин, "Пахтакор"да Рашидов ўрнига Темиров туширилди

  • 78'

    Қанотдан узатилган тўпга Черан бош билан зарба йўллади, кучсиз ва ноаниқ

  • 73'

    Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди

  • 71'

    "Пахтакор"нинг бурчк тўпи самарасиз якунланди

  • 67'

    "Эйр Форс"да Ҳуссайн Жаббор ўрнига Шариф Абдулкарим туширилди

  • 64'

    "Пахтакор"да ўзгариш бўлади: Дердийок ўрнига Ҳолматов туширилди. Аброр Исмоилов эса ўрнини Шароф Муҳитдиновга бўшатиб берди

  • 62'

    Муҳаммаднинг узатмасидан сўнг жамоадоши бош билан зарба йўллади. Анча ноаниқ!

  • 57'

    Чераннинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

  • 55'

    Жамоадоши узатган тўпга Эркинов ета олмади.

  • 53'

    Вакилларимиз узоқ давом этаётган позицион ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 51'

    Луай Алани ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 49'

    Иккинчи 45 дақиқаликлар номинал мезбонлар марказни мустаҳкам ушлашга ҳаракат қиляпти.

  • 47'

    Сардор Рашидовнинг қанотдан оширган тўпига жамоадошлари ета олмади.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 45+1'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Тўпни ўтказиб юбориб, рақибининг оёғига тепган Аброр Исмоилов огоҳлантирилди.

  • 42'

    Тайм якунига келиб ҳар икки жамоа дарвозаси қаршисида ҳужумлар ташкил этилмоқда.

  • 40'

    Марказда рақибига нисбатан қоида бузган Рашидов огоҳлантирилди.

  • 39'

    Чераннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 37'

    "Эйр-Форс" футболчилари ўйинга фаоллик қўшишга уринмоқда.

  • 35'

    Хюистра шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 33'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Дердийок ета олмади. Рақиб ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 31'

    Жарима майдони ичида Иброҳим Баеш тўп йўқотди. Вакилларимиз қарши ҳужумга ўтиш ўрнига позицион ҳужумни бошлади.

  • 29'

    Аҳмад Иброҳим ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 28'

    "Пахтакор"нинг чап қаноти бугун фаолроқ ўйин намойиш этмоқда.

  • 26'

    Драган Черан ҳужумда қоида бузди. Ҳакам хуштак чалди.

  • 24'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Кримец узоқлаштирди.

  • 23'

    Рақибидан тўпни усталик билан олиб қўйган Собирхўжаев пас беришда адашди.

  • 21'

    Устунлик футболчиларимиз томонда бўлиб турибди.

  • 20'

    Хожимат Эркиновнинг узатмасига Дердийок ета олмади.

  • 18'

    Чераннинг узатмасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Эркинов зарба беришда адашди. Унда Дердийокка пас бериш варианти ҳам бор эди.

  • 16'

    "Шерлар" марказдаёқ рақибни тўпсизлантиришга уриняпти.

  • 14'

    Вакилларимиз майдон бўйлаб тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 12'

    Хожимат Эркиновнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди

  • 10'

    "Пахтакор" тўпни назорат қилишга интилмоқда

  • 8'

    Дердийокнинг боши билан берган зарбаси етарлича кучли чиқмади

  • 7'

    Рашидовнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди

  • 3'

    Ҳозирча жамоалар майда паслар билан ҳаракат қилмоқда. Айтарли хавфли вазият содир бўлмади

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг ОЧЛ гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Эйр Форс" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
17/04/2021 22:45
Yo Pahtakor uyin kartalarini ochmayapti yoki. bulgani shu. birinchi uyinga ham. omad gena durang uynadi. qaytam utkan yil qandayder bachala yahshi uynovdi. lekin shu yil halicha uyin kurmadim. Super kubikka ham. uyin chiqmovdi. 1 turga ham. ochiqchasiga omadgena. bilan Nasafni yutuvdi. bulmasa Nasaf 70 daqiqa. Pahtakor uyinchilari kuz ochkani quymovdi. Bugun ham 2 taymni boshiga raqib kamanda ancha shoshirib quydi Paktakorni. agar shu uyin bulsa qiyin chiqishi. Guruhdan.