ОЧЛ. "Трактор" ғалаба қозониб, ўз имкониятини яхшилади. "Пахтакор" ҳам бу вазифани уддалай оладими?
Бугун Осиё Чемпионлар лигаси "В" гуруҳидаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Квартетдаги икки учрашув ҳам бугунга белгиланганди.
Дастлаб Тошкент вақти билан 20:00да бошланган учрашувда Эроннинг "Трактор" клуби Ироқнинг "Эйр Форс" жамоаси билан куч синашди. Қийин кечган баҳсда эронликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди.
Учрашувдаги ягона гол 2-дақиқада Тикдари томонидан киритилди. Ушбу ғалабадан сўнг, "Трактор" очколари сонини 6 тага етказиб олди. Агар бугун "Пахтакор" Отабек Шукуров жамоасини таслим этса, 5 очко билан 3-ўринни банд этади.
Энди "Пахтакор"нинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Сабаби бошқа жамоалар тошкентликлардан ўтиб кетди.
Фикрлар