"Octagon" лига таниқли ММА жангчимизни дисквалификация қилди

  • 26 март, 14:58
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Аралаш яккакурашлар бўйича жангларни ташкил этувчи - "Octagon" промоушени ҳамюртимиз Одилхон Камолов ва қозоғистонлик Эркебулан Токтарни лиганинг назоратидан ташқари, кўчада беъзорилик қилгани учун дисквалификация қилди. 

"Раҳбарият Эркебулан Тўқтар ва Одилхон Камоловнинг ҳаракатларини кескин қоралайди. Лига ҳар доим Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлар жангчиларига халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятини яратиб келган. Юқоридаги ҳаракатлар профессионалликка соя солади ва  қадриятларга мос келмайди. Жамоат тартибини ва шартнома шартларини бузгани учун Эркебулан Токтар ва Одилхон Камолов 6 ой муддатга дисквалификация қилинади. Мусобақаларда иштирок этишдан четлаштириш 2025 йил 23 мартдан кучга киради. Лига раҳбарияти келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўради" - дейилади Қозоғистон промоушени берган баёнотда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!