Одил Аҳмедов футбол академиясининг янги спорт комплекси ишга тушди (Галерея)
Тошкентда Одил Аҳмедов футбол академиясининг янги спорт комплекси ишга тушди. Мажмуадан халқаро талаблар асосида бунёд этилган тўлиқ ўлчамдаги сунъий қопламали майдон ва барча қулайликларга эга ёпиқ зал ўрин олган.
Мажмуманинг очилиш маросимида ЎФА президенти Абдусалом Азизов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, фахирйлар, футболчи, мураббийлар, ота-оналар, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Мазкур мажмуа узоқ йиллар юртимизга кўплаб иқтидорли футболчиларни етказиб беришига тилак билдирилди.
Тадбир давомида терма жамоа футболчилари иштирокида маҳорат дарси (мастер класс) ташкил этилди.
Мазкур маросимдан фотолавҳаларни томоша қилинг!
Фикрлар