Одил Аҳмедов қанча муддатга сафдан чиқди? У Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Цанчжоу Майти Лайонс" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов жароҳат олгани борасида хабар бергандик. Аммо футболчи қанча муддатга сафдан чиққани бўйича маълум қилинмаган.

Хитойнинг Titan Sports Plus нашри Аҳмедов жамоасининг шу ойдаги ўйинларини ўтказиб юборишини ёзган. Кўриниб турибдики, терма жамоамиз сардори бир ой майдонга туша олмаслиги мумкин.

Бироқ у қовурғасидаги жароҳатини даволаб Саудия Арабистонида бўладиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларигача тикланиш эҳтимоли бор. Чунки термамизнинг Сингапурга қарши ўйини 7 июнь куни бўлиб ўтади. Вадим Абрамов шогирдлари 11 июнь куни Яман билан куч синашса, 15 июнь куни Саудия Арабистонига қарши саф тортишади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига қадар Дубайда йиғин ўтказиши режалаштирилган. Хориж йиғинида ҳамюртимиз 29 май куни Австралия билан ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
11/05/2021 10:43
Кераги ЙУК уйинчи! Бир вактлар умидли эди, лекин усишдан тухтади. Энди эса ёшларга жой берса яхши буларди!