Одил Аҳмедов Хитойдаги фаолиятини якунлагач қаерда тўп суришини айтди
Ads

Россиянинг “Анжи” ҳамда “Краснодар” клублари собиқ аъзоси ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Россияга бошқа қайтмаслиги ва “Шанхай СИПГ”даги шартномаси якунига етгач, фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириш истаги борлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Россияга бошқа қайтмайман деб ўйлайман. “Шанхай” билан шартномам якунлангач эса ўз ватанимда тўп суришни истайман. Менимча, Халк ҳам Россияга бошқа қайтмаса керак”, - дейди Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ҳамюртимиз ўзига Лондоннинг “Арсенал” ҳамда Франциянинг “Ницца” клубларидан ҳам жиддий таклифлар бўлгани ҳақида айтиб ўтган эди.