Одил Аҳмедовни Россияда кутишяпти!

Европа футболини ёритишга ихтисослашган www.euro-football.ru  сайти қишки трансферлар вақтида Россия чемпионатига қайтарилган Квинси Промес ва Саломон Рондондан кейин яна рус клубларини кучайтириши мумкин бўлган , айни пайтда жамоасиз ҳисобланган бир неча машҳур футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Нидерландиялик ярим ҳимояси Промес “Спартак”даги иккинчи учрашувдаёқ гол урди. Худди шу натижани венесуэлалик ҳужумчи Рондон ЦСКАда кўрсатди.

Сайт ижодкорлари ўз вақтида Россия футболида юқори даражада ўйнаган ва ҳозир жамоасиз юрган легионерлар рўйхатига нигериялик Аҳмад Мусса, япониялик Кейсуке Хонда, сенегаллик Умар Ниассе,  бразилиялик Фернандо ва Жиулиано,  аргентиналик Эсекиэль Гарай, ўзбекистонлик Одил Аҳмедовни киритган.

12352331

Еврофутбол сайти мутахассислари Одил Аҳмедрвга қуйидагича таъриф берди:

Хитой футболининг яна бир “асири”. Ўзбекистонлик таянч ярим ҳимоячиси  “Анжи” ва “Краснодар”да ўйнаган даврида ўзини энг яхши жиҳатларини кўрсата олган. У Россияда 150 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган ва энг ишончли футболчилардан бири сифатида эътироф этилган.

Одил Аҳмедов Хитойда ҳам “Шанхай СИПГ” жамоасида бразилиялик юлдузлар Халк ва Оскар билан бирга зўр ўйин кўрсатди. У ерда ўзбек легионери бошланғич таркибнинг асосий фигураларидан бири бўлди.

“Тяньцзинь Тэда”га қисқа муддатга ижарага юборилган Одил Аҳмедов Хитой футболидаги ислоҳотлар ортидан эркин агент мақомини олган кўп сонли легионерлардан бирига айланди. Шуниси аниқки, энди хитойликлар бу футболчи учун ҳам катта маош тўлай олмайди, Ўзбекистон клубларининг ҳам имконияти чекланган, шу боис, Аҳмедов ҳам Россияга қайтиш ҳақида ўйлаб кўришида мантиқ йўқ эмас.

odil_

Одил Аҳмедов 2006-2011 йиллари “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилиб, миллий чемпионатимизда 102 та учрашувда 16 та гол урган. Истеъдодли ярим ҳимоячимиз 2011 йилда суперклубга айлантирилган "Анжи" таклифини қабул қилди ва Роберто Карлос, Жусилейда Сильва, Самюэль Это’о, Диего Тарделли, Мбарак Бусуффа каби юлдуз футболчилар билан бирга ўйнади.

Одил “Анжи” таркибида премьер-лига баҳсларида 86 та учрашувда  уста гол урди. Россия чемпионати бронза медалини қўлга киритди.

Кейин “Краснодар” кўчиб ўтган легионеримиз икки йил давомида 67 та ўйинда қатнашди ва рақиблар дарвозасини беш маротаба аниқ нишонга олди. Бу клуб таркибида ҳам ҳамюртимиз Россия чемпионати сорвиндори бўлди.

Одил 2017 йили Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоасига трансфер қилинди. Халк ва Оскар каби юлдузларни ҳам жалб этган бу клуб 2018 йили Хитой чемпиони бўлди. Одил Аҳмедов шанхайликлар таркибида 64 та ўйинда 9 та гол урди. Ўтган йили ўзбек ярим ҳимоячиси “Тяньцзинь Тэда”га ижарага берилди ва бу жамоани Хитой Суперлигасида жон сақлаб қолишига ёрдам берди.

unnamed (1)

Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сардори ҳисобланади. Наманганлик футболчи бош жамоа таркибида 105 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урган.

Одил Аҳмедов айни пайтда жамоасиз. Унга турли чемпионатлардан қизиқиш бўлаётгани аниқ. Футболчи ўз фаолиятини “Навбаҳор”да якунлашни орзу қилишини илгари журналистларга айтган эди. Ҳозирча, юқори савияда ўйнашга қодир футболчимиз ўзига янги жамоа топиши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
DONIYORJON ABDURASULOV
12/03/2021 17:03
Usta göl urdimi uchtamasmi

Минбар

Барча блоглар