Одил Ҳамробеков: Бизни ҳеч қачон рақибнинг даражаси чалғитиб қўймаслиги керак

TIGGO 2 PRO

Эртага "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин олдидан Ўзбекистон Миллий терма жамоаси устози Тимур Кападзе ва ярим ҳимоячими Одилжон Ҳамробеков иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Қуйида Ҳамробековнинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

- Барчага хайрли кеч. Биринчи навбатда Катанецга миннатдорчлик ва соғлиқ тилаб қоламиз. Ўйинга келадиган бўлсак, учрашув даражасини сизлар биздан яхши ҳис қилиб турган бўлсангиз керак. Бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилиб, олдимизга қўйилган вазимизни бажаришимиз керак. 

Қирғиз Республикасига қарши ўйинда ўзимизни устун деб ҳисоблаб майдонга тушишимиз ҳақида

- Майдонда исм ёки фамилия ўйнамайди, аксинча футболчилар ҳаракат қилиши керак. Албатта, мен палончи ё пистончиман деб чиқсак, бу бизга муаммо туғдиради. Шунинг учун, биз Қирғизистонни ҳурмат қилган ҳолда, майдонга тушамиз. Бизни ҳеч қачон жамоанинг даражаси чалғитиб қўймаслиги керак. 

- Футболчилар орасида Абдуқодирнинг лақаби ўзгармади? 

- Албатта, Абдуқодирнинг трансфери футболчилар ва ёш авлод учун ҳам катта мотивация бўлди. Лақабга келадиган бўлсак, балки "Сити"да унга лақаб қўйишгандир, аммо биз ҳали ҳам уни исми билан чақиряпмиз (кулади). 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!