Одион Игало: МЮга келиш учун барчасига тайёр бўлдим

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Одион Игало "қизил иблислар" сафига қандай кўчиб ўтгани ҳақида гапириб берди.

"Агентим Шанхай соати билан кечги соат 11 да қўнғироқ қилди ва МЮ мен билан шартнома имзолашга қизиқаётгани ҳақида хабар қилди. Ярим кечаси уйғониб музокаралар учун таржимон изладим, чунки улар МЮга ўтишим учун барча ишни қилишларини хоҳладим.

Туни билан ухламадим, чунки эрталаб соат 7 да Шанхайда трансфер ойнаси ёпилади. Менга турли клублардан қўнғироқ бўлди. Аммо агентимга МЮга ўтиш ниятида эканлигимни айтдим. У эса менга Манчестерда маошим қисқаришини ва бу таклифга рад жавобини беришим кераклигини айтди, бироқ бу менга қизиқ эмасди, ундан фақат МЮга трансферим тезроқ амалга ошиши учун қўлидан келган барча ишни қилишини сўрадим", - дейди Игало.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!