ЎФA, ПФЛ ва Ўзбекистон Футболчилар уюшмаси вакиллари ўртасида муҳим масала юзасидан йиғилиш ўтказилди
Aввал хабар берганимиздек, ЎФA, ЎзПФЛ ва Ўзбекистон Футболчилар уюшмаси вакиллари ўртасида футболчиларнинг мақомларини белгилаш, трансферлардаги муаммоларини бартараф этиш ва тартибга солиш мақсадида регламент лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.
Футболчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий нормативнинг йўқлиги бир қатор муаммоли вазиятларни келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатиб бермоқда. Мазкур йиғилишда айнан шу мавзуда сўз борди. Хусусан, суҳбат давомида футболчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қўмита ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Йиғилишда қатнашган спорт ҳуқуқшунослари бу борада таклиф ва фикрларини билдиришди. Мазкур қўмита, шунингдек, футболчиларнинг бошқа клубга ўтиш вақтидаги қийинчиликлар ва клуб-футболчи ўртасидаги юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиши кўзда тутилмоқда. Aйниқса, шартномалар борасидаги низоларни бартараф этиш учун халқаро тажрибани ўрганган ҳолда махсус палата ташкил этиш таклифи илгари сурилди.
Мазкур қўмита устави, вазифа ва тузилмаси навбатдаги йиғилишларда қайта кўриб чиқилиши белгиланди.
Фикрлар