ЎФА: 7 сентябрь куни матбуот анжумани ўтказилади

Жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда БААлик тенгқурларига қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Дастлабки ўйин 8 сентябрь куни соат 16:30да ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Иккинчи учрашув эса 11 сентябрь санасида “Яккасарой” стадионида соат 16:00да ўтказилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Эртага, 7 сентябрь куни мазкур ўйинлар олдидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Дастлаб соат 11:00да Ўзбекистон U-16 терма жамоаси устози Азамат Абдураимов журналистлар саволларига жавоб берса, соат 11:30да эса БАА U-16 терма жамоаси устози Мажид Салим Обаид Касин Алзааби матбуот анжуманида қатнашади. Матбуот анжумани ЎФА анжуманлар залида ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
06/09/2019 17:16
Бопладинглар админжонлар.
Узи хозир хамма рухий томондан касал пайтида, кунгилга кил хам сигмай турган бир пайтда шунака сарловха куйиб хаммани ховликтириш(устидан кулиш) яхши иш эмас.
Мен Куппер бошлик бир туда асаббузарларни тити-питисини чикариб, агдар-тунтар килишармикан деб уйлабман.
&
Ramzis ll
06/09/2019 16:21
Shu Ravshan Ermatov xakamlikda yuravergani yaxshimidi, shuncha vaqt o'tdi biron bir foydali ish qilganini bilmadim. Xakamlik paytida hech yo'q o'zbek futbolini dunyoga tanitib turgandi.
&
Sash
06/09/2019 15:35
Kuterdi razbori qachon buladi.
&
$.M.I.D
06/09/2019 15:00
Бу ерда хам Абдураимов, хамма жойда Клонлар бошқа мураббий йўқми?
&
Surxon turon
06/09/2019 14:47
Sarlavxani qarang