ЎФА Эрон ва Япония футбол ассоциациясини ортда қолдириб, Осиёда тенгсиз деб топилди!

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг “АФC Аннуал Аwардс” йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Қувонарли томони, Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Осиёнинг турли футбол тадбирларига мезбонлик қилди ҳамда ўзаро лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, тарихда илк бор U23 ва U20 Осиё чемпионатлари, шунингдек, ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котиблари конференсияси мамлакатимизда ўтказилди. Қитъа миқёсидаги турли саралаш баҳслари, клублар ўртасидаги турнирлар, аёллар футболи, CAFA мусобақаларида ЎФА фаоллик кўрсатди. Ушбу саъй-ҳаракатлар ОФК томонидан муносиб эътироф этилди.

Мазкур номинацияда Эрон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси номзодлари кўрсатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
01/11/2023 09:40
ОФК УФА ни супер лигани кандай ташкил этаётганини билмайди бу ташкилотда урнашиб олган каррупсионерларни билмайди булмасам охиридан 1 чи уринни беган буларди.
АЛИ
01/11/2023 14:43
Bolam adashding bizni liani umuman qidirib ham topib bilmaydi hech qaerda yuq yana biri PAHTAKORGA 2024 CHEMPIONI BOʻLDI DEB HISOBLAYDI ,, BU NOMERI OʻOO LIGA BIZNING FUTBOL LIGAMIZ
&
Dili
01/11/2023 12:18
Илтимос блогерлар кайтдаги кулгули нарсаларди езманглар