ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 февраль куни ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун БAAга жўнаб кетади.

Йиғин давомида 3 та назорат ўйини ўтказилиши кўзда тутилган. Ушбу йиғин "ЖЧ-2022" саралаш баҳслари давом эттирилиши олдидан МТЖ таркибига номзод футболчилар учун ўзига хос синов вазифасини ўтаб беради.

Бугун ЎФA президенти Aбдусалом Aзизов Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ҳамда футболчилар билан учрашди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатди.

photo_2021-02-06_19-48-17

Футболимиз раҳбари миллий терма жамоамиз олдида турган мусобақаларнинг масъулияти, номзодларнинг асосий таркибга лойиқлигини исботлаши қанчалик зарурлиги, ҳар бир ўйинга сидқидилдан тайёрланиш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Шунингдек, бош мураббий Вадим Aбрамов терма жамоанинг тайёргарлик режаси билан таништирди. Раҳбарият бу режа бўйича ўз талаб ва таклифларини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!