ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари эълон қилинди: "Навбаҳор" ва "Пахтакор-79" расмийлари жаримага тортилди, Ғофуров 2 ўйинга четлатилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Олимпик” — “Металлург”

Ўзбекистон Суперлигасининг 13-тури доирасидаги “Олимпик” — “Металлург” учрашувининг 58-дақиқасида “Металлург” футбол клуби футболчиси Ҳусниддин Ғофуров тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини қорин қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ҳусниддин Ғофуровга (“Металлург”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


Ўзбекистон кубоги

“Олимпик” — “Навбаҳор лочинлари”

Ўзбекистон Кубогининг 3-гуруҳ босқичи доирасидаги “Олимпик” — “Навбаҳор лочинлари” учрашуви якунлангандан сўнг “Навбаҳор лочинлари” футбол клубининг расмий вакили Отабек Саматов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Отабек Саматовга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Арал” — “Пахтакор”

Ўзбекистон Кубогининг 3-гуруҳ босқичи доирасидаги “Арал” — “Пахтакор” учрашувнинг 28-дақиқасида “Пахтакор” клуби футболчиси Муҳаммадрасул Абдумажидов тўп майдонда бўлган вақтда рақиб ўйинчисининг юзига тизза қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Муҳаммадрасул Абдумажидовга (Пахтакор) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор-79” — “Хоразм”

Ўзбекистон Кубогининг 3-гуруҳ босқичи доирасидаги “Пахтакор-79” — “Хоразм” учрашуви якунлангандан сўнг “Пахтакор-79” футбол клубининг раҳбари Келвин Лого бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Келвин Логога (Пахтакор-79) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Юниред” — “Бунёдкор”

Ўзбекистон Кубогининг 3-гуруҳ босқичи доирасидаги “Юниред” — “Бунёдкор” учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Муҳаммадсафо Фозилов рақиб ўйинчисининг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Муҳаммадсафо Фозиловга (Бунёдкор) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


Про лига

“Арал” — “Юниред”

Про лиганинг 11-тури доирасидаги “Арал” — “Юниред” учрашувнинг 21-дақиқасида “Юниред” футбол клуби футболчиси Ислом Каримов тўп учун кураш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг сон қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ислом Каримовга (Юниред) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


Биринчи лига

“Нурафшон” — “Олимпия”

Биринчи лиганинг 8-тури доирасидаги “Нурафшон” — “Олимпия” учрашувнинг 88-дақиқасида “Нурафшон” футбол клуби футболчиси Сардор Сулаймонов тўпсиз вазиятда қўл қисми билан рақиб ўйинчисига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сардор Сулаймоновга (Нурафшон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Локомотив БФК” — “Цементчи”

Биринчи лиганинг 8-тури доирасидаги “Локомотив БФК” — “Цементчи” учрашувнинг 60-дақиқасида “Цементчи” футбол клубининг мураббийи Илҳом Зайлабиддинов захира ҳаками шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Учрашув якунлангандан сўнг “Локомотив БФК” футбол клуби футболчиси Азизбек Маҳмудов рақиб ўйинчисининг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Шунингдек, “Цементчи” вакиллари Шуҳратилло Раҳмонов ва Нодирбек Йўлдошев ҳам худди шундай ҳаракатлари учун четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг ушбу ўйинда содир этилган ҳолатлар бўйича қуйидагича интизом чораларини қўллади:

Илҳом Зайлабиддиновга (Цементчи) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;
Нодирбек Йўлдошев (Цементчи) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш чораси;
Азизбек Маҳмудовга (Локомотив БФК) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш чораси;
Шуҳратилло Раҳмоновга (Цементчи) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси.

“Жиззах Звезда Бўстон” — “Зомин бўрилари”

Биринчи лиганинг 8-тури доирасидаги “Жиззах Звезда Бустон” — “Зомин бўрилари” учрашувнинг 85-дақиқасида “Зомин бўрилари” футбол клуби футболчиси Миржалол Суюнов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган. Учрашувнинг 90+5-дақиқасида “Жиззах Звезда Бустон” футбол клуби футболчиси Нодирбек Қўйбоқов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғига зарба бергани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Миржалол Суюновга (Зомин бўрилари) нисбатан 3 та, Нодирбек Қўйбоқовга (Жиззах Звезда Бустон) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Бунёдкор фарм” — “Пахтакор-79”

Биринчи лиганинг 8-тури доирасидаги “Бунёдкор фарм” — “Пахтакор-79” учрашувнинг 61-дақиқасида “Пахтакор-79” футбол клуби футболчиси А. Лутфуллаев тўп учун курашиш вақтида рақиб ўйинчисининг кўкрак қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Ўйин якунлангандан сўнг “Бунёдкор фарм” жамоаси футболчиси С.Хурсандов рақиб ўйинчисига тажовузкор ҳаракат қилиб, оёқ қисм билан зарба бергани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, А. Лутфуллаевга (Пахтакор-79) нисбатан 2 та, Сардор Хурсандовга (Бунёдкор фарм) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Насаф фарм” — “Қумқўрғон-1977”

Биринчи лиганинг 8-тури доирасидаги “Насаф фарм” — “Қумқўрғон-1977” учрашувнинг 83-дақиқасида “Қумқўрғон-1977” футбол клуби футболчиси Ислом Шодмонов тўп учун курашиш вақтида рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ислом Шодмоновга (Қумқўрғон-1977) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


U-21 чемпионати

“Пахтакор U-21” — “Сурхон U-21”

U-21 чемпионатининг 12-тури доирасидаги “Пахтакор U-21” — “Сурхон U-21” учрашувнинг 31-дақиқасида “Сурхон U-21” жамоаси футболчиси Жўрабек Маматқулов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тизза қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жўрабек Маматқуловга (Сурхон U-21) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Навбаҳор лочинлари U-21” — “Олимпик U-21”

U-21 чемпионатининг 12-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари U-21” — “Олимпик U-21” учрашувининг 68-дақиқасида “Олимпик U-21” жамоаси футболчиси Шаҳзод Тоиров ёрдамчи ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шаҳзод Тоировга (Олимпик U-21) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


U-19 чемпионати

“Қўқон-1912 U-19” — “Андижон-SGS U-19”

U-19 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Қўқон-1912 U-19” — “Андижон-SGS U-19” учрашувнинг 83-дақиқасида “Қўқон-1912 U-19” жамоаси футболчиси Жасурбек Маҳмуджонов тўп учун курашиш вақтида рақиб ўйинчисининг юз қисмига оёқ қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жасурбек Маҳмуджоновга (Қўқон-1912 U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Шўртан U-19” — “Нефтчи U-19”

U-19 чемпионатининг 12-тури доирасидаги “Шўртан U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 77-дақиқасида “Нефтчи U-19” жамоасининг футболчиси Ҳусанбой Умирзоқов рақиб жамоа дарвозабони тўпни қўлга олгандан сўнг қасддан қўл қисмига оёқ билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ҳусанбой Умирзоқовга (Нефтчи U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Бухоро U-19” — “Юниред U-19”

U-19 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Бухоро U-19” — “Юниред U-19” учрашувнинг 86-дақиқасида “Бухоро U-19” жамоаси футболчиси Шодмонбек Бахтиёров ҳамда “Юниред U-19” жамоаси футболчиси Ойбек Хамрақуловлар бир-бирларини уриб тажовузкор ҳаракат қилгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шодмонбек Бахтиёров (Бухоро) ва Ойбек Хамрақуловга (Юниред) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Турон U-19” — “Ғиждувон U-19”

U-19 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Турон U-19” — “Ғиждувон U-19” учрашувнинг 81-дақиқасида “Ғиждувон U-19” жамоаси футболчиси Алберт Нуруллаев тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Алберт Нуруллаевга (Ғиждувон U-19) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Қизилқум U-19” — “ОКМК U-19”

U-19 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Қизилқум U-19” — “ОКМК U-19” учрашувнинг 33-дақиқасида “ОКМК U-19” жамоаси футболчиси Асадбек Аҳмаджонов рақиб ўйинчининг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асадбек Аҳмаджоновга (ОКМК U-19) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Хоразм U-19” — “Навбаҳор фарм U-19”

U-19 чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Хоразм U-19” — “Навбаҳор фарм U-19”учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Навбаҳор фарм U-19” жамоасининг футболчиси Шоҳруҳбек Исомиддинов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини оёғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шоҳруҳбек Исомиддиновга (Навбаҳор фарм U-19) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Олимпик U-19” — “Пахтакор U-19”

U-19 чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Олимпик U-19” — “Пахтакор U-19” учрашуви давомида ҳамда учрашув якунлангандан сўнг “Пахтакор U-19” жамоаси дарбозабонлар мураббийи Михаил Спиридонов ўзини агрессив тутиб, ЎзПФЛ комиссарига қўпол муомалада бўлган ва ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Михаил Спиридоновга (Пахтакор U-19) нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Хоразм U-19” — “Нефтчи U-19”

U-19 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Хоразм U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувнинг 62-дақиқасида “Нефтчи U-19” жамоаси футболчиси Мартавали Турғунов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мартавали Турғуновга (Нефтчи U-19) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


Футзал. Ўзбекистон кубоги

“Сурхон” — “Қизилқум”

Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичи доирасидаги “Сурхон” — “Қизилқум” футзал жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангандан сўнг “Сурхон” футзал жамоаси футболчиси Шарофжон Рашидов ҳамда жамоа расмий вакили Элёр Узоқов ҳакамлар шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шарофжон Рашидов ва Элёр Узоқовга (Сурхон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Насаф” — “Металлург”

Ўзбекистон Кубоги 1/8 босқичи “Насаф” — “Металлург” футзал жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангандан сўнг “Металлург” футзал жамоасининг футболчиси Охунжон Хонумқулов ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Охунжон Хонумқуловга (Металлург) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Динамо плюс ” — ЎзСҚБ

Ўзбекистон Кубоги 1/8 босқичи “Динамо плюс ” — ЎзСҚБ учрашувнинг 20-дақиқасида “Динамо плюс” жамоаси дарвозабонлар мураббийи Икром Каримов рақиб ўйинчиси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Икром Каримовга (Динамо плюс) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


Футзал. U-18 чемпионати

“Пахтакор U-18” — “Металлург U-18”

Футзал бўйича U-18 чемпионати доирасидаги “Пахтакор U-18” — “Металлург U-18” футзал жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 20-дақиқасида “Пахтакор U-18” футзал жамоасининг футзалчиси Нодирбек Тулиев техник зонани тарк этиб, рақиб ўйинчисининг кўкрак қисмидан итариб юборганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Нодирбек Тулиевга (Пахтакор U-18) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор U-18” — “Металлург U-18”

Футзал бўйича U-18 чемпионати доирасидаги “Пахтакор U-18” — “Металлург U-18” футзал жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 20-дақиқасида “Пахтакор U-18” футзал жамоаси футболчиси Амин Свиридов техник зонани тарк этиб рақиб ўйинчисини кўкрак қисмига қўлининг кафт қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Амин Свиридовга (Пахтакор U-18) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Оил Стар” — “Локомотив”

Ўзбекистон Кубоги 1/4 босқичи доирасидаги “Оил Стар” — “Локомотив” футзал жамоалари ўртасидаги учрашувининг 15-дақиқасида “Оил Стар” жамоаси футболчиси Исохон Ибрагимов учрашув тўхтатилган вақтда ерда ётган рақибининг бош қисмига тўп билан тепганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Исохон Ибрагимовга (Оил Стар) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


Аёллар биринчи лигаси

“Локомотив 2 W” — “Андижанка W”

Аёллар биринчи лигасининг 4-тури доирасидаги “Локомотив 2 W” — “Андижанка W” учрашувнинг 80-дақиқасида “Локомотив 2 W” жамоаси футболчиси Нилуфар Нурмухамедова ҳамда “Андижанка W” жамоаси футболчиси Робияхон Мирзаевалар бир-бирларига нисбатан тажовузкор ҳаракат қилгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Нилуфар Нурмухамедова (Локомотив W) ва Робияхон Мирзаевага (Андижанка) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон W” — “Навбаҳор W”

Аёллар биринчи лигаси 4-тури доирасидаги “Сурхон W” — “Навбаҳор W” учрашуви якунлангандан сўнг “Навбаҳор W” жамоаси футболчиси Зарина Ходжаева бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Зарина Ходжаевага (Навбаҳор W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон W” — “Навбаҳор W”

Аёллар биринчи лигаси 4-тури доирасидаги “Сурхон W” — “Навбаҳор W” учрашувнинг 56-дақиқасида “Навбаҳор W” жамоаси футболчиси Вазира Хайитова иккинчи сариқ карточка олиб, четлаштирилгандан сўнг бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани ҳамда бош ҳакамнинг бўйин қисмидан бўғгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Вазира Хайитовага (Навбаҳор W) нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Локомотив W” — “Андижанка”

Аёллар биринчи лигаси 4-тури доирасидаги “Локомотив W” — “Андижанка” учрашувнинг 80-дақиқасида “Локомотив W” жамоаси мураббийи Комрон Бахавутдинов техник зонани тарк этиб, ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Комрон Бахавутдиновга (Локомотив W) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

ЎФА матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!