ЎФА техник директори Тренерлик конвенцияси бўйича ОФКнинг махсус текширув комиссияси таркибига киритилди

Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мунтазам равишда тренерлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ОФКнинг махсус курслари ўтказиб келинади.

Бу борада олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси техник директори Шовкат Имамов қитъа футбол уюшмасининг Тренерлик конвенцияси бўйича махсус текширув комиссияси таркибига киритилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Айни кунларда мазкур конвенция бўйича махсус текширув комиссияси Қувайтда бўлиб турибди ва Қувайт футбол федерацияси томонидан ўтказиладиган тренерлар таълими бўйича курслар, бу борада олиб борилаётган иш жараёни текшириб, баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!