ЎФАда футбол шарҳловчилари учун махсус семинар ташкил этилди
Ads
Ўзбекистон футбол ассоциациясида мамлакатимизда фаолият юритаётган футбол шарҳловчилари учун махсус семинар ташкил этилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
 
Ушбу семинарни ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов, департамент етакчи мутахассиси Владислав Цейтлин, таниқли ҳакамлар, ФИФА реферилари Равшан Эрматов ва Валентин Коваленколар олиб боришди.

Семинар давомида футбол шарҳловчилари учун футбол қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ҳакамларнинг турли баҳсли вазиятларда қарорлар қабул қилишда нималарга асосланиб ҳаракат қилишлари тушунтириб ўтилди. Йиғилганларга видеоматериаллар намойиш қилиниб, амалий мисоллар билан майдонда рўй берадиган ҳолатлар таҳлил қилинди.

Семинар давомида шарҳловчилар мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олишди.