ОФК аёллар чемпионлар лигасига чақирув турнири учун қуръа ташланди. “Насаф” саралаш босқичи “B” гуруҳидан ўрин олди!

ОФК аёллар чемпионлар лигасига чақирув турнири учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур турнирда юртимиз шарафини Ўзбекистон чемпиони, кубоги ва Суперкубоги соҳиби Қаршининг “Насаф” клуби ҳимоя қилади.

ОФК аёллар чемпионлар лигасига чақирув турнири учун қуръа ташлаш маросими якунларига кўра, Қаршининг “Насаф” клуби саралаш босқичи “B” гуруҳидан ўрин олди. Унда вакилаларимиз Австралиянинг "Сидней", Жанубий Кореянинг "Ред Ангелс" ва Эроннинг "Бам Хатун" клублари билан куч синашади. 

гроуп

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Beks0611
07/09/2023 15:29
Sevinch Nasafga aylanganmi
Суюнов Шерзод
07/09/2023 15:12
Қаршини клуби Севинч эдику, қачон Насаф бўлди