ОФК ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Куала Лумпур шаҳрида ОФК Ҳакамлар қўмитасининг йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар берди. Йиғилишда қўмита аъзолари, хусусан, ЎФА биринчи вице-президенти, ОФК Ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари Равшан Ирматов ҳам иштирок этди.
Қайд этилишича, унда Осиё Футбол Конфедерациясининг 2023-2027 йилларга мўлжалланган ва жаҳон стандартларига асосланган Осиёнинг ҳакамлик тамойиллари яна бир бор тасдиқланди. Ҳани Талеб Ал Раиси бошчилигида Қўмита “АФC Видео Матч Оффиcиалс” расмийлари гуруҳини ташкил этишни маъқуллади. Ушбу гуруҳга ОФК мусобақаларидаги ҳакамларнинг фаолиятини янада жиддийроқ ва аниқроқ баҳолашни таъминлаш вазифаси юкланади.
Шунингдек, қўмита аъзоларига ОФКга аъзо ассоциацияларнинг 2025-2026-йилларга мўлжалланган халқаро ҳакамлар квоталари ҳамда ОФКнинг 2023-2027-йил учун ҳакамларни тайинлаш бўйича қуйи қўмитаси аъзолари ҳақида ҳам маълумот берилди. Яқинлашиб келаётган Осиё чемпионатига ҳакамларнинг тайёргарлик режалари ҳам муҳокама қилинди.
Ўтган йилнинг октябр ойидан бошлаб ОФК расмийлари 2022-йилда Марокашда ўтган Клублар ўртасидаги ЖЧ, 2022-йилда Ҳиндистонда бўлиб ўтган У-17 аёллар ўртасидаги ЖЧ ҳамда Қатарда бўлиб ўтган ЖЧнинг ҳал қилувчи учрашувларига тайинлов олишган.
ОФК ҳакамлар академияси, “АФC Реферееинг СТАР” дастури, ОФК аъзо ассоциациялари ҳакамлик бошқаруви лойиҳаси билан бир қаторда ўтган йилнинг ноябр ойидан бошлаб Осиё ҳакамлари учун кўплаб семинарлар ташкил этилди. Қўмита онлайн мураббийлик машғулотларининг таъсирини ҳам юқори баҳолади, 2022-йилда жорий этилганидан бери аъзо ассоциациялар учун 107 та виртуал мураббийлик сессиялари ўтказилди.
Фикрлар