ОФК кубоги. "Насаф" - "Моҳун Баган" ўйинига ҳакамлар тайинланди

Яхши биласиз, бир неча кундан сўнг Осиё яшил майдонларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган вакилимиз "Насаф" ОФК кубоги навбатдаги босқичидан ўрин олган баҳсни ўтказади. Ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди.

"Севимли жамоамиз ОФК Кубоги доирасида 22 сентябрь куни Қаршида Ҳиндистоннинг номдор жамоаларидан бири “Моҳун Баган” жамоаси билан куч синашади. Беллашув 20:00 да бошланади.

Ушбу беллашувни назорат қилиш суриялик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди. Учрашув бош ҳаками этиб Ҳанна Ҳаттаб тайинланди. Унга қанотларда Aли Aҳмад ва Мазен Зазфунлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Масуд Туфаелие ишлайди. Ҳакамалар ишини фаластинлик Маҳюб Содиқ назорат қилиб боради. Учрашув комиссари этиб қувайтлик Фаҳад Aл Баррак тайинланган",-дея хабар беради "аждарлар" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
21/09/2021 13:08
Хакамлар бригадасига крахабор Шерзод Косимовни югурдак лавозимида кушиб юбормабсизларда