ОФК кубоги. "Сўғдиёна" – "Истерн" ўйинини қувайтлик ҳакамлар бригадаси бошқаради

Биласиз, ОФК кубогида муваффақиятли одимлаётган Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби 6 сентябр куни мазкур мусобақадаги навбатдаги учрашувини ўтказади. 
ОФК кубоги-2022 ҳудудлараро ярим финалида “Сўғдиёна” Ҳонконгнинг “Истерн Лонг Лайнс” клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашувни кувайтлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин бош ҳаками – Аҳмад Алали. 

ОФК кубоги-2022. Ҳудудлараро ярим финал. 

“Сўғдиёна” (Ўзбекистон) – “Истерн Лонг Лайнс” (Ҳонконг)  

6 сентябр 2022 йил. “Сўғдиёна Марказий” стадиони. 

Бош ҳакам: Аҳмад Алали (Кувайт) 

Ёрдамчи ҳакамлар: Аббос Ғолум (Кувайт), Ёқуб Алмутаири (Кувайт)

Захира ҳаками: Али Реда (Ливан)

Ҳакамлар назоратчиси: Исмоил Сафири (Эрон) 

Маҳаллий координаторлар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов, Шохруз Хўжаев, Зохиржон Акрамхонов 

Комиссар: Башир Шафиқ Абдул Холиқ (Ливан) 

Мазкур учрашув 6 сентябрь куни Жиззахдаги “Сўғдиёна Марказий” стадионида соат 18:00да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
араббаевич давлат
23/08/2022 16:34
Суглиёнага омад. Бир кадам колди. Магрурларча шу кадам босилди. Чидаб беринглар