ОФК президенти Тошкентда

Осиё Футбол Конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 3 декабрь куни расмий ташриф билан юртимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Юқори мартабали меҳмон Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, федерация масъуллари томонидан кутиб олинди.

Манбада келтирилишича, ОФК президенти ушбу ташриф доирасида бир қатор расмий учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган бўлиб, улар давомида Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа юртимизда футболни ривожлантириш ва ёшлар орасида янада оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.

Шунингдек, конфедерация президенти 4 декабрь куни “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоага Кубокни топширади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!