ОФК расмий саҳифаси Осиё кубогини ёндирган Аббос Файзуллаевни эътироф этди! (Фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев Қатарда ўтган Осиё кубогида мухлис ва мутахассислар эътиборини қозона олди. Унинг ажойиб ҳаракатларидан илҳомланган ОФК расмий саҳифаси Файзуллаевга атаб махсус пост жойлади. 

Унда қуйидагича изоҳ ёзилган: "Аббос - ўзбек футболининг келажагими?"

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги иштирокини чорак финалда якунлади. Жамоамиз чемпион Қатарга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди. Аббос эса мазкур турнирда ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.  

аббос_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
27/02/2024 16:25
Тўхтама газни босс, ўғлим.