Оғир атлетика. 2 спортчимиз Осиё чемпионатининг 4 медалини қўлга киритди

Тошкент мезбонлигида ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида навбатдаги медаллар шодаси қўлга киритилди.

-64 кг вазн, U17 ёш тоифасида иштирок этган Машҳура Рустамова ҳар уч йўналишда бронза медалига сазовор бўлди.

Мадина Аманова – 189 (85+104) кг
Надежда Ли – 184 (84+100) кг
Машҳура Рустамова – 181 (78+103) кг.

Ушбу вазнда Барчиной Эшқулова U20 тоифасида силтаб кўтариш машқида 3, икки кураш бўйича 4-натижани қайд этди.

Юнхва Ли – 117 кг
Чонтавин Типвара – 110 кг
Барчиной Эшқулова – 106 кг.

Медаллар билан спортчиларимизни табриклаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!