Оғир атлетика. Бугун қайси спортчиларимиз Осиё чемпионатида супачага чиқади?

Кеча Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилди.

Бугун 3 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Эътиборлиси, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Хусусан, Зиёда Худайқулова 49 кг, Муниса Урокова 45 кн вазн тоифасида ўз омадини синаб кўради. Ҳар икки спортчимиз "Б" гуруҳида баҳсларга киришади.

Ҳамюртларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!