Оғир атлетика. Эркаклар терма жамоамиз халқаро ўқув-машғулот йиғинига йўл олди
Аёллар йиғинни Чирчиқда давом эттиради.
Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган ушбу нуфузли мусобақага пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Боку шаҳрига жўнаб кетди.
Озарбайжондаги йиғин 4 февралга қадар давом этиши режалаштирилган.
Ўз навбатида, аёллар терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионатига тайёргарликни Чирчиқда давом эттиришади.


Изоҳлар (0)