Оғир атлетика. Осиё чемпионатида яна бир спортчимиз "порлади!" Мадинадан 5 та медаль

Тошкент мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида яна бир спортчимиз "порлади".

Қитъа биринчилигининг навбатдаги куни Мадина Файзуллаева учун омадли ўтди. У ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида иштирок этиб, жами 5 та медални қўлга киритди.

-76 кг вазн тоифасида қатнашган Файзуллаева даст кўтаришда 82 кг, силтаб кўтаришда 106 кг, жами 188 кг натижа кўрсатди. Бу унга ўсмирлар тоифасида ҳар 3 йўналишда олтин, ёшлар категориясида эса даст кўтариш ва умумий ҳисобда бронза медалларини келтирди.

Мазкур ғалаба билан ҳамюртимизни табриклаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!