Асосий мазмунга ўтиш

Оғир атлетика. Ёш полвонларимиз Тожикистондаги халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишди

Медалларнинг 2 таси олтин, 2 таси кумуш!

Самарқанд Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг оғир атлетика йўналиши ўқувчилари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишди.

Жумладан, Марказнинг 11-синф ўқувчилари – Диёрбек Одилов ва Достон Бекпулатов олтин медалларни қўлга киритиб, шохсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, Далержон Забайдуллаевга кумуш медаль насиб этди. Шунингдек, Марказнинг 9-синфида таҳсил олаётган Фирдавс Пўлатов ҳам кумуш медалга сазовор бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ