Оғир атлетика. Ёшлар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига йўл олди
Жорий йилнинг 22-26 май кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Бугун Жўрабек Зоиров бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз ушбу дунё биринчилигида иштирок этиш учун океан ортига жўнаб кетишди.
Таъкидлаш керакки, Лимадаги мусобақада 6 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилиши режалаштирилган:
Эркаклар
Руслан Раҳматжонов (-81 кг)
Бекзод Ғофуржонов (-89 кг)
Омадилло Олимов (+102 кг)
Аёллар
Людмила Элефтериади (-55 кг)
Маржона Абдумуталова (-59 кг)
Дилноза Файзуллаева (-71 кг)
Фикрлар