Ўғлимни “Барса”га олинглар!

“Ювентус”дан кетиши ойдинлашиб қолган франциядик Адриен Рабьо фаолиятини Испания чемпионатида давом эттирмоқчи.

FootMercato нашрининг ёзишича, Адриеннинг манфаатларини агент сифатида ҳимоя қилаётган онаси каталонияликларга мурожаат қилиб, ўғлини жамоага қабул қилишни сўраган.

Рабьонинг онаси ўғли “Барселона”да йиллик 8 миллион еврога ўйнашга тайёр эканини билдирган.

Ҳозирча, каталонияликлар бу таклифга жавоб қайтаргани йўқ. Бу масалада ҳал қилувчи қарор “Барселона”га бош мураббий этиб тайинланган Ханс-Дитер Флик томонидан қабул қилинади.

29 ёшли Адриен Рабьо фаолиятининг катта қисмини Франция ва Италия чемпионатларида ўтказиб келмоқда. Ярим ҳимоячи ўз юртида “Тулуза” ва ПСЖ шарафини ҳимоя қилган. “Ювентус”да 2020 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!