Огоҳлик қўнғироғи - Covid-19 футболчиларни ҳам "забт" этяпти! Чемпионатни тўхтатиш керакми ёки йўқми?

Юртимиздаги ҳозирги вазиятни барча яхши тушуниб турибди. Covid-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини бошлангани сабабли одамлар орасида касалланиш ҳолатлари кўпайиб боряпти. Бундай кўринмас ажалга қарши курашиш ва уни бартараф этиш юзасидан эса ҳукумат томонидан белгиланган тартибда ишлар олиб бориляпти. Лекин коронавирус йўлида дуч келган инсонга юқиб кетаверади. Шу сабабли ҳам ҳар бир инсон ўзи, оиласи ва яқинларини эҳтиёт қилиши, имкон қадар уйдан чиқмаслиги тавсия этилмоқда. Лекин охирги пайтларда covid-19 пандемияси футболга ҳам кириб боряпти.

Яхши биласиз, бунга қадар деярли уч ой давомида чемпионатимизда мажбурий танаффус эълон қилинганди. Кейинчалик, аниқроғи юртимиздаги вазият бироз яхшилангандек кўрингани туфайли чемпионатимизнинг давом эттирилишга яна рухсат берилди. Ўйинларнинг мухлисларсиз ўтиши энг тўғри қарор эди. Мана, натижада ҳаммаси бўлиб 9 та турни ҳам ўтказиб олдик. Бир қарашда чемпионатимизда ҳаммаси режадагидек кетаётганга ўхшайди. Лекин охирги пайтларда юз бераётган ҳолатлар эса кишини яна ўйлантириб қўяди.

Масалан, 8-турдан ўрин олган “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашуви қолдирилди. Бунга сабаб эса “Бунёдкор” футболчисида коронавирус аниқланди. Кейин эса “Сурхон” ўйинчисида ҳам расман коронавирус борлиги тасдиқланди. Натижада ҳозирги пайтда навбатдаги турда “Сурхон” – “Навбаҳор” баҳсининг ўтказилиши ёки ўтказилмаслиги сўроқ остида қолмоқда. Шунингдек, “Пахтакор”нинг беш нафар футболчисида ҳам вирус борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, охирги маълумотларга қараганда, “Бухоро”нинг айрим ўйинчиларида ҳам температура кўтарилиш ҳолатлари юз берган ва улар ҳам тест топширишган. Қолавеса, про-лигада “Хоразм” ва “Динамо” ўйини ҳам қолдирилганди. Бунга сабаб ҳам жамоа аъзоларида тана ҳароратининг кўтарилиши билан боғлиқ. Бундай ҳолатлар эса огоҳлик қўнғироғи каби жаранглаяпти. Ўша футболчиларда вирус аниқландими, демак, қолган жамоадошларида ҳам унинг асоратлари сезилишининг эҳтимоли юқори бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Агар шу кетишда бўлса, Суперлигамизнинг тақдири нима бўлади? ПФЛ яна тўхтатишга мажбур бўладими? Ҳар қандай вазиятда ҳам инсон соғлиги биринчи ўринда туради, буни ҳеч ким унутгани йўқ. Борган сари футболчиларда ҳам коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари аниқлашиб боргани сайин бу ҳол жамоадошлари ва бошқаларнинг ҳам хаётига хавф солиши мумкин. Тўғри, барча клубларимиз кўрсатилаётган санитария-гигиена қоидаларига сўзсиз амал қилган ҳолда ишламоқдалар. Бунга гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бироқ кўриб турибмизки, шунда ҳам барибир коронавирус аломати футболчиларда сезилиб қоляпти. Агар чемпионатимиз яна тўхтатиб қўйилса, нима бўлади, деган савол туғилади. Мадомики, вазият шунга қараб кетаётган бўлса ва чемпионатимиз давом эттирилмаган тақдирда терма жамоаларимиз учун ҳам зиёнга ишлайди.

Масалан, сентябрь ойида Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз иккита ўртоқлик учрашувини режалаштирган. Октябрь ва ноябрь ойиларида эса жаҳон чемпионати саралаш босқичининг қолдирилган ўйинлари бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, октябрда юртимизда U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. “Пахтакор” эса Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларини якунлаш учун марказлашган ҳолда бошқа мамлакатда ўз ўйинларини ўтказиши керак. Хуллас, олдимизда жиддий ўйинлар ва мусобақалар кутмоқда. Мабодо, вазият тақозоси туфайли Суперлига яна тўхтатиладиган бўлса, бу терма жамоаларимиз ва “Пахтакор”га қанчалик таъсир қилишини тушуниб тургандирсиз. Тўғри, уйда ўтириб олиб, ундай қилиш керак ё бундай қилиш керак, деб ақл ўргатишдан осони йўқ. Шундай экан, ҳозирги вазиятда ПФЛдагиларнинг ҳам ҳолатини тўғри тушуниш даркор. Улар имкони қадар энг мақбул йўлдан боришларига ҳамда максимал даражада чемпионатни сақлаб қолишга уринаётганликлари шубҳасиз. Айтмоқчимизки, вазият тақозоси туфайли юртимизда яна футбол беллашувлари тўхтатилса, унда кейин қачон тикласа бўлади? У ёғи нима бўлади? Мана шуниси жиддий ўйлантирадиган муаммо.

Яқинда ПФЛ учта тур учрашувларини марказлашган ҳолда Тошкентда ўтказиш таклифини ўртага ташлаганди. Лекин билишимизча вилоят клублари бунга қарши чиққанлар. Бунинг устига ҳозирги пайтда Тошкентда энг кўп касалланиш ҳолатлари қайд этилаётган бир вазиятда балки ўйинларни марказлашган ҳолда ўтказилмаслиги тўғри қарордир. ПФЛ эса энди режаларни турма-тур, кунма-кун тузиб бораётгани ҳам ҳозирги вазият тақозосидир. Чунки бундай жараёнда узоқни кўзлаган ҳолда йиллик режаларни ишлаб чиқиши ҳам ҳозирги вазиятга зид. Негаки, кутилмаганда ҳаммаси ўзгариб кетаётганини ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Футболимиз раҳбарияти эса ҳозирги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда энг тўғри йўлдан боришларига ишонамиз. Агар тўхтатсак яна бир муаммо, тўхтатмаса ҳам яна бир муаммо...Бундан пайтда кўпчилик мутахассисларнинг фикри ва маслаҳатларини эшитиш ҳамда шунга қараб вазиятдан чиқиш йўлини излаб топиш даркор. Лекин тушунамиз, ҳозирги шароитда ҳеч кимга осон тутиб бўлмайди. Шу сабабли агарда чемпионатни тўхтатишга мажбур бўлишган тақдирда ҳам бундан фожеа ясаб, танқид қилиш ўринсиз, менимча.

Ҳали навбатдаги турдаги барча ўйинларнинг ўз вақтида ўтиши ҳам сўроқ остида. Масалан, “Пахтакор”нинг АГМК билан ўйиндан бери ҳали машғулот ўтказмаётгани ойдинлашди, устига-устак беш нафар футболчиси изоляцига олинди. Демакки, “Пахтакор” иштирокидаги ўйин ўз-ўзидан қолдирилишининг эҳтимол юқори. Бироқ ҳозирча ПФЛ бу борада расмий баёнот бергаи йўқ. Агар вазият шундай давом этса, у ҳолда бошқа ўйинларнинг ҳам бекор қилиш эҳтимоли ортади. Ҳозирда барча клублар covid-19 учун тест топшираётганлари ҳақида эшитяпмиз. Бир сўз билан айтганда, ҳозирги шароитдан келиб чиққан ҳолда ПФЛнинг ҳар қандай қарорини қўллаб-қувватлаймиз. Биз эса Яратгандан ушбу балонинг тезроқ даф бўлишини сўраб дуодамиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
20/07/2020 10:54
Бечора Пахтакор пахтани куйа агмк билан уйиндан бери шугурланмабди 5 изоляция экан бошка каманда булганда Сочи Ростов буларди
Javlon Abdullaev
20/07/2020 09:44
Paxtanga ske paxta uynolmasa tuxtatish kerakmi
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
19/07/2020 21:48
Uzi boshlangan vaqt tuhtatish hato edi. u vaqt bunchalik emas edi shunchaki. chempionatni tuhtatmasdan. muhlislarsiz utkazish kerak edi. u vaqt haqlni ichiga kam edi. endi bulsa aholini ichiga kerdi. butin boshli Daflat uzi har bitta oiladan boshlanadi hamma uzini uzi karantinga olsa uzini uzi himoya qilsa. bunchalik kupaymas edi. oddiy misol kuzi bor qulogi bor burni bor miyasi ishlap turgan. kishila bazm tugulgan kunla qilishdi keyin nima buldi. oddiy haql ota onasi bola chaqasi quni qushnisidan. uzoqqa bir ikki yil tuzuk ovqat emay ishlaganda. nimaga shu tuy tugulgan kun bazm ayishi ishrat qilganla. jidap turolmaydimi. Daflat iloji yuq narsani talab qilmadiki. uyga utir. iloji bulsa kuchaga chiqma. uyga. utirib. sport bilan shugullansin. bola chaqasini dars qildersin. buldi. uylap qolaman. shu kasal bulgan odam sogayib chiqib ketganidan keyin ham qanday yashaydi. chunki fijdoni qiynaladi kimgader yoqtergan bulsa. duhterlani militsalari ha tushunsa buladi. qolganla. uzini uzi karantinga olsa buladiki. choyhona nima bor sanga. uyinga gusht marojni olib kel. ana sanga choyhona. Yashil hudud deyilganidan hamma choyhonala kuchala odam bosdi. yoki tuyla. 30 kishi deyapti. 200 kishilik qildi oddiy qushnilarimiz. qisqasi. shuncha kurgulil kamday ayrim halqimiz uz nafsi uchun. uzgalarni ham zarar etkazdi.
&
20/07/2020 07:10
Киска килиб бойвачча миллионер миллардерлар деб куяваеринг